Хитойнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 21% га етди
Сўнгги пайтларда Хитой Марказий Осиё давлатларининг савдо шериги сифатида ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллаб, Россияни иккинчи ўринга сиқиб чиқарди, дея хабар беради Eurasianet. Қозоғистон ташқи савдосида Хитойнинг улуши 21,3 фоизни (деярли 22 миллиард доллар), Россиянинг улуши эса 18,6 фоизни ташкил этди. ХХР Қозоғистондан хомашё ва энергия ресурсларини сотиб олади ва тайёр маҳсулотни сотади.
Шу билан бирга, Хитойнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 21 фоизга (12,2 миллиард доллар) етди. Ўзбекистоннинг Хитойга экспорти 2,27 миллиард долларни, импорти эса 9,96 миллиард долларни ташкил этди. Россия 15,5 фоиз (8,86 миллиард доллар) улуши билан Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо шериги ҳисобланади. Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ушбу даврда 503 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан деярли ярмини ташкил этади.
Шарҳлар