Хонанда San Jay муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилди
Аввалроқ, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим San Jay тахаллуси билан ижод қилаётган хонанда Жавбердиев Санжарни шоирнинг шеърларидан рухсатсиз фойдаланганлиги ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига ариза берганди, деб ёзади Uznews нашри.
Мурожаатда фуқаро San Jay томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб “Гулбадан” ҳамда “Атиргулим атрингни соч” номли шеърий асарларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.
Шундан сўнг, San Jay’га нисбатан ҳолат юзасидан баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.
«Агентлик фуқаро С.Жавбердиевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома ьузди ва уни кўриб чиқиш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тегишли судга юборди», – дейилади хабарда.
Материаллар 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра хонандага МЖтКнинг 1771-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси (БҲМнинг бир бараваридан беш бараваригача — 1 млн 350 минггача) қўлланилган.
«Энди ҳуқуқ эгаси ҳуқуқбузардан судда ўзига етказилган зарар сифатида 20 дан 1000 БҲМгача миқдорда компенсация тўлашни талаб қилиши мумкин.
Мавзу бўйича ўқинг:
Қандай қилиб кавер куйлаш ва муаллифлик ҳуқуқини бузмаслик борасида
Шарҳлар