Хоразм ва пойтахтда кредит олишга ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Foto: Department_uz

Боғот тумани масъуллар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки фуқаро тадбиркорнинг ишончига кириб, ўзларини гўёки банк ходими сифатида таништириб, унинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириши ҳамда субсидия асосида уй-жой олиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 10 млрд сўм кредит маблағи ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 110 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.М. (муқаддам судланган) ва Ж.И. “D.Ph.” МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари N.I.ning ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиб бериши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.