Хоразм вилоятида 15 ёшли қиз бир гуруҳ йигитлар томонидан зўрлангани маълум бўлди

Источник: rawpixel.com

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 15 ёшли қиз 11 эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда. Жабрланган қизнинг холасининг айтишича, воқеада 11 ёки 12 эркак иштирок этган. «Газета.уз» нашрига ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан у 11-синф ўқувчиларидан бири томонидан олинган видеоёзувда қиз (2007 йилда туғилган) билан жинсий алоқада бўлгани тасвирлангани, кейин эса бу видеодан фойдаланиб жабрланувчини шантаж қилиб, видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан қўрқитганини айтган.

«Улар бир-бирлари билан дўст бўлган. Кечқурун бирга сайрга чиққанида йигит қизнинг телефонини олиб қўйган, масхара қилиб, қайтариб бермаган. Кейин уйга судраб кириб, зўрлаб, ташқарига чиқариб юборган. Маълум бўлишича, жараённи йигитнинг дўсти видеога тушуриб олган. Эртаси куни мактабда улар видеони турли интим каналларда тарқатиш ва ёзувни қизнинг ота-онасига кўрсатиш билан таҳдид қилган. Йигит қизга агар кечқурун кўчага чиқса ўзининг олдида видеони ўчириб ташлашини айтган. Қиз рози бўлган. Кечқурун йигит видеони ўчириб ташлаётганини айтганида қиз унга яқинлашган. Шу вақт йигит уни ушлаб, бошқа йигитлар кутиб турган уйи ёнидаги боғга судраб кетган», — дейди қизнинг қариндоши.

Аёлнинг айтишича, жиянини 20 кун давомида ҳар 2−3 кунда зўрлаб келишган. Вазият маълум бўлгач, 13 август куни яқинлари Янгиариқ вилояти ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. «Улар 11−12 йигит бўлган. Улардан баъзилари оилали ҳам бўлган. Улардан бири 11-синфда ўқиган, қолганлари 30 ёшгача бўлган эркаклар бўлган. Ҳаттоки, қизнинг узоқ қариндоши, холасининг куёви ҳам бўлган… Аввал Янгиариқ тумани ИИБга мурожаат қилдик. Қаерда бўлмасин, бу ҳолатга парво ҳам қилишмади. Шу билан 8−9 ой ўтди. Ўзимиз ҳам текширган бўлсакда, экспертиза жавоби ҳали ҳам чиқмади, дейишди. Улар воқеа жойида экспертиза ўтказишни хоҳламадилар. Ҳамма далил ерда ҳам, кўрпачада ҳам бор эди», — дейди у.

Жабрланувчи қариндошининг айтишича, ўша куни (13 август) яқинлари туман прокуратурасига, сўнгра Хоразм вилояти прокуратурасига, ундан кейин Урганч тумани ИИБга мурожаат қилган. «1000 (президентнинг халқ қабулхонаси — таҳр.) га ҳам қўнғироқ қилдик. Жимлик», — деди у.

«Янгиариқ тумани ИИБда ҳамма бир-бирини танийди шекилли. Биз кўчада юрганимизда бу йигитлар терговчилар билан мутлақо хотиржам, жилмайиб суҳбатлашиб туришганди. Уларга қараб „Қандай қилиб? Бундан қизлар уялади“, — дедик. Улар гапимизга парво қилмади. Янгиариқ прокуратурасига ариза бердик. Прокурор, менимча, унинг исми Ғайрат эди, шундай деди: „Бу шармандалик сизларга нимага керак? Нимага ариза беряпсизлар? Бу қиз учун умр бўйи доғ бўлиб қолади. У эртага турмушга чиқадику“. Биз унга қарата „Агар жим турсак, кейин нима бўлади? Бу жиноятчилар жазосиз қолиб ишларини давом эттираверадими? Бу тез-тез бўлиб турадими?“, дедик» — деди аёл.

Жабрланувчи қариндошининг айтишича, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида «бундай ҳолатлар кам эмас, фақат ҳамма ҳам мурожаат этавермайди».

Унинг сўзларига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, аммо бу 5,5 ойга тўхтатилган. Бироқ аризачиларга иш бўйича ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилмаган.

4 апрель куни Болалар омбудсмани Алия Юнусова ҳудудга келганидан кейин иш қайта тикланди. Шу куни уч гумондорнинг қўлга олингани маълум бўлди.

Аёлнинг таъкидлашича, экспертиза атиги 3−4 нафар гумонланувчининг алоқадорлигини аниқлаган.

«Мы вчера узнали, что дело приостанавливалось. А почему приостановили? Они говорят, что экспертизу ждали, подозреваемые не сдавали друг друга… После приезда Алии Юнусовой следователи начали нам звонить, хотя до этого они не отвечали нам. Когда мы к ним ходили, нам говорили, что их нет на рабочих местах. Когда приехала детский омбудсман, они нам сообщили, что поймали трёх ребят, а четвёртого ищут», — отметила она.

«Кеча болалар омбудсмани иштирок суҳбатда прокурор бизга: «Қизингиз нега кечки пайт кўчага чиқди?», деб сўради. Қиз кечқурун кўчага чиқса, уни зўрлаш мумкин экани ҳақида қаерда ёзилган? Ҳаммалари нега қиз кечқурун чиқиб кетганини сўрашади. Биз тушунмаяпмиз. Нима, қизлар кўчага чиқмаслиги керакми? Улар: „Балки қизнинг ўзи хоҳлагандир?“, дейишди. Ҳа, 15 ёшли қиз 11 йигит уни зўрлашини хоҳлаган (истеҳзо). Умид қиламизки, кимдир бизни эшитади” — деди қизнинг қариндоши.

Шунингдек, аёл қизни бошқа тумандаги бошқа мактабга ўтказишга тўғри келганини, чунки аввалги мактаб маъмурияти уларни бунга «мажбур қилганини» айтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусованинг «Газета.uz»га берган интервьюсида маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу банд билан айбдор деб топилган шахс 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Болалар омбудсмани Хоразм вилояти прокуратураси вакиллари билан учрашув ўтказган, шунингдек, жиноят иши бўйича қўшимча материаллар ва мурожаатлар тақдим этилишини сўраган.

«Вояга етмаганлар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида барча чоралар кўрилиши учун вилоят прокуратураси вакилларига ҳам, ички ишлар идоралари вакилларига тергов ва жабрланувчининг қариндошининг кўрсатмаси бўйича ўз тавсияларимизни бердик», — дейди у.

Алия Юнусова ишни алоҳида назоратга олишлари учун Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига ҳам хат юборганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.