Хоразм вилоятида давлат хизматчиси 12 минг доллар пора билан ушланди
Хоразм вилоятида ДХХ ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари билан ҳамкорликда Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосарини қўлга олди. Бу ҳақда UzNews нашри Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Маълум бўлишича, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб, Қиртепа маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилган.
Шундан сўнг, У.А. сўралган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар