Хоразмлик собиқ амалдорларнинг иши қайта кўриб чиқилмоқда
6 апрель куни Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Хоразм вилояти прокуратурасининг Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланиб судланган вилоят адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг бошлиғи Анвар Курязов нисбатан кассация протестини кўриб чиқди. Олий суд Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 27 декабрь куни қабул қилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқишни тайинлади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.
Олий суд матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилоят судининг икки собиқ мансабдор шахснинг жиноят иши бўйича чиқарган қарори бекор қилинди, иш яна апелляция суди томонидан кўриб чиқилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида апелляция суди биринчи инстанция қарорини тасдиқлаган ва ўтган йилнинг сентябрида ҳар икки шахсни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Меҳрибонлик уйининг раҳбари Юлдуз Худайберганова эса 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Шарҳлар