ХТВ: «Умумтаълим мактабларида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ»

Халқ таълими вазирлиги ўзининг умумтаълим мактабларига юборганянги йил байрамларини режалаштириш ва ўтказишга доир хати нотўғри талқин қилингани ҳақида маълум қилади.

«Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз», – дейилади хабарда.

Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

Шунингдек вазирлик Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлигини маълум қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.