Humo Air авиакомпанияси Фарғонадан Сўхга мунтазам рейсларни ишга туширди
Humo Air авиакомпаниясининг Фарғона-Сўх-Фарғона йўналиши бўйича биринчи қатнови 12 декабрь куни амалга оширилди. Парвозлар 10 ўриндиқли Ан-2 самолётида бажарилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси хабар беради.
Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва жума кунлари амалга оширилади: Фарғонадан учиш соат 10:00 да ва Сўхдан учиш 12:00 да. Парвознинг давомийлиги 30 дақиқадан иборат.
Авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортларида, шунингдек, Сўх тумани ҳокимлиги биносида сотиб олиш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар