ХВЖ келгуси йили Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 6% гача пасайиши мумкинлигини кутмоқда

Источник: https://apa.az/

Халқаро валюта жамғармаси бу йил Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 7% га ўсишини кутмоқда, 2022 йилда эса суръатлар 6% гача пасайиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.

Жамғарма баёнотида инфляция даражаси озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё товарларининг нархлари ўсиши сабабли юқори бўлиб қолиши айтилади, бу жаҳондаги тенденцияларни акс эттиради. Йил якунига келиб у 10% га яқинни ташкил қилади.

ХВЖнинг билдиришича, Ўзбекистон пандемияни нисбатан яхши ўтказган бўлиб, иқтисодиётнинг фаол тикланиш жараёни кутилмоқда.

«Бироқ ноаниқлик юқорилигича қолмоқда, вируснинг янги вариантлари чиқишига қараб пандемиянинг кучайши катта зарарлар хавфини яратмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистонга унинг асосий савдо шерикларининг ўсишидаги сусайиш, хомашё товарлари, айниқса, олтин нархларининг беқарорлиги, ёки жаҳон нархларининг ўсиши ҳам салбий таъсир қилиши мумкин, дея қайд этишмоқда жамғармадагилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.