Ички ишлар вазирлиги ЙПХ ходимларининг видеосини уларнинг рухсатисиз интернетга жойлаштиришни тақиқлашни таклиф этди

Дорога
Источник: пресс-служба ГУБДД

Ўзбекистонда ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин. ИИВ тегишли низомга қўшимча киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Ҳужжат билан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом 19-бандининг олтинчи хатбошисини қуйидаги банд билан тўлдириш таклиф қилинмоқда: “ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик”.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 29 мартга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.