Ички ишлар вазирлиги ОИВга гумон бўлган шахсларни мажбурий кўрикдан ўтказишни таклиф қилди

Здание МВД Узбекистана. Источник: tergovdepartamenti.uz

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги интим хизмат кўрсатувчи аёллар, гомосексуаллар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни ОИВ ва ОИТСга қарши мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни таклиф қилди, деб ёзади “Медиазона”.

Қайд этилишича, тиббий кўрикдан ўтишга номзодлар “махсус оператив-профилактика тадбирлари” давомида аниқланади, бироқ бу тадбирларнинг механизмига аниқлик киритилмаган. Кўрикдан ўтказиш ишларининг ўзи бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ички ишлар вазирлиги 2023 йил 1 январдан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини кучга киритишни режалаштирмоқда. Лойиҳа муҳокамаси 10 сентябргача давом этади.

Ҳужжатда “хавфли гуруҳ” тушунчаси келтирилган – булар ОИВ ва ОИТСга текшириш объектига айланиши мумкин бўлган одамлардир. Ушбу тоифага интим хизмат кўрсатувчи аёллар/эркаклар, гомосексуаллар, шунингдек, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ва ушбу вирусни юқтирганликда гумон қилинаётганлар киради.

Шунингдек, “хавфли гуруҳ” билан алоқада бўлганларни ҳам текширувдан ўтказиш режалаштирилган. Бу “хавфли гуруҳ” вакиллари билан жинсий алоқада бўлган ёки шундай қилишда гумон қилинаётган шахслардир. Шунингдек, ушбу тоифага ходимлар ва интим хизматлар кўрсатиладиган жойларнинг ходимлари ва бундай ерларга ташриф буюрувчилар ҳамда “ўз вазифаларини бажармаслик ёки тегишли тарзда бажармаслик натижасида бошқа кишига юқтириши мумкин бўлган муассасаларнинг ходимлари” ҳам киради.

Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор терговга қадар текширувни ўтказувчи ИИБнинг масъул ходими томонидан қабул қилиниши кўзда тутилган.

Лойиҳа муаллифлари мажбурий тиббий кўриклар “инфекцияларни эрта аниқлаш ва уларнинг бошқа шахсларга юқишининг олдини олиш, аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини камайтириш мақсадида” ўтказилишини таъкидламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.