Ноқонуний қурол-яроғ сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани ИИБ ТҚХ ва туман ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Риштон тумани Қошқайрон МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонасида 1 дона 2 стволли, 16 калибрли, қирқма ов қуроли ва 1 дона 4,5 калибрли, пневматик винтовкаси борлиги, шунингдек, яшаш хонадони автомашина гаражида 160 дона 5,6 калибрли ов қуроли ўқ-дорилари, 33 дона ов қуролининг ярим тайёр ўқлари, 1.500 дона ов қуроли чачма ўқлари ва 500 дона капсуллар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беряпти.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.М.га нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар