ИИББ 15 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасига изоҳ берди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 4 апрель куни соат 11:00 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 15 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлиб, катта тирбандлик юзага келган.
Трассада КамАЗ, бир нечта Cobalt, BYD, Lacetti автомобиллари, шунингдек, Tracker, Spark, Nexia 2, Nexia 3, Cherry ва Damas автомобиллари тўқнашиб кетган. Икки фуқарога тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилар белгиланган қоидаларга риоя қилиш ва хавфсиз масофани сақлашга чақирилди.
Аввалроқ, Тошкентнинг Махтумқули кўчасида камида 10 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида ёзган эдик (Фото, видео).
Шарҳлар