ИИО ходимлари электр шокерлардан фойдаланишни бошламоқда

Источник: МВД

24 сентябрдан бошлаб ИИО ходимлари томонидан электр шокерлардан фойдаланиш бошланди.  Бу ҳақда UzNews нашри ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Хусусан, ИИО ходимларининг махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги қонун асосида ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилинган. Унда, ИИО ходимлари томонидан электр шокерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги кўрсатма тасдиқланган.

Унга кўра, қурилмадан фойдаланиш фақат ССВ билан келишилган ҳолда ИИВ томонидан тасдиқланган махсус тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатни олган ходимларга рухсат этилади.

Ҳозирги вақтда деярли барча маҳаллий ички ишлар бўлинмалари электр шокерлари билан таъминланган. Қурилма патруль ва қоровуллик хизматларини бажаришда, шунингдек, жамоат тартибини таъминлашда иштирок этган ИИО ходимларини қуроллантиради.

Маълумотга кўра, ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида ИИО ходимлари ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирган тақдирда ушбу қурилма ходимлар томонидан фойдаланилади.

Маълумот учун, фойдаланишга топширилган электр шокер қурилмалари Россиянинг “Мартъ” заводида ишлаб чиқарилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.