ИИВ: Блогер Бозоров ўғирлангани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди

Источник: Миразиз Базаров/Facebook

19 май куни Sarpa Media нашри блогер Миразиз Бозоров ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берганди.

“Озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўтаётган Бозоров соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида пропискада бўлган ўзининг яшаш жойи яқинида рақамсиз кулранг «Матиз» русумли автомашинасига мажбуран ўтқазилиб олиб кетилган.

Sarpa  маълумотларига кўра, Бозоров машинадан сакраб тушиб, “ёрдам беринглар” деб бақириб қоча бошлаган, бироқ машинадаги бир неча киши уни қувиб етиб, куч билан қайтариб олиб кетишган, дейди гувоҳ.

“Унинг сўзларига кўра, атрофда камида 10 нафар гувоҳ бўлган, жумладан  болалар ҳам бўлган. Машина ичидаги шахслар орасидан бўлмаган бир фуқаро Бозоровнинг олиб кетилишига  тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган. Воқеа жойида блогернинг кўзойнаги ва пойабзали қолган”, — деб ёзади Sarpa.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов воқеа юзасидан расмий изоҳ берди:

“Ўғирлаш ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бозоров пробация назорати режимини (стандарт ҳуқуқий процедура) бузганлиги муносабати билан ички ишлар бўлимига профессионал суҳбат ўтказиш учун чақирилган. Ҳозирда у белгиланган жазо муддатини ўтамоқда”.

Эслатиб ўтамиз, Миразиз Бозоров 2019 йилдан буён интернетдан фойдаланиш ҳуқуқисиз уй қамоғини ўтамоқда. Суд 2022 йилда уни “интернет орқали тарқатилган ғаразли ниятда туҳмат қилиш”да айбдор деб топганди.

Бундан олдин Бозоров пандемия даврида Инқирозга қарши курашиш жамғармасидаги талон-тарожликлар ҳақида ёзганди. У 120-моддани бекор қилиш тарафдори бўлган, сатирик видеоларни суратга олган, айрим блогерларнинг фаолиятини танқид қилган. 2021 йил баҳорида у уйи ҳовлисида калтакланган, шундан сўнг унга нисбатан жиноий иш кўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.