ИИВ Наманганда намойишлар бошлангани ҳақидаги маълумотни рад этди

Источник: пресс-секретарь МВД Узбекистана

Ижтимоий тармоқларда Наманганда олинган видео тарқалди, унда ўнлаб одамлар йўл бўйлаб автомобиллар орасидан югуриб кетаётгани акс этган, узоқдан эса гумбурлаган товушлар эшитилмоқда. Айрим Telegram-каналлар шаҳар аҳолиси йўлни ёпиб қўйгани ҳақида хабар берган. Мамлакат ИИВ эса бу маълумотларни рад этмоқда.

“Ижтимоий тармоқларда, “Янги йил байрами” тадбирлари муносабати билан жорий йилнинг 1 январга ўтар кечаси Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғига сайрга тўпланган одамларни видеотасвирлари турли талқинлар билан, гўёки фуқаролар “намойишлар” уюштирганлиги сифатида тарқалмоқда”,  дейилади ИИВ хабарида.

Вазирлик барча ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлардан нохолис ва ёлғон ахборотни тарқатмасликни ҳамда ахборот тарқатиш тартибига риоя қилишни сўрамоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Жамоат назорати тўғрисидаги қонун талабига кўра тарқатаётган ахборотингиз холис ва текширилган бўлиши шарт. Сизнинг пиар ортидаги шошма-шошарлигингиз, фуқаролар ўртасида хавотирли вазиятларни юзага келтириши мумкинлигини асло унутманг», – дейилади ИИВ Ахборот хизматининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.