IKEA компанияси Ўзбекистонда ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқда

Мебель ва уй жиҳозларини сотиш бўйича дунёнинг энг йирик савдо тармоқларидан бири ҳисобланган IKEA компанияси Ўзбекистонда ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқда. Inter IKEA Systems B.V. компанияси рўйхатдан ўтиш учун ариза тақдим этган бўлиб, уни Интеллектуал мулк агентлигининг “Интеллектуал мулк” тизими маълумотларида топиш мумкин. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзади.

Компания аризада ўз фаолияти бўйича тоифаларни келтирган:

– ёритиш, иситиш, совутиш, буғ олиш, овқат тайёрлаш, қуритиш, вентиляция  учун қурилмалар;

– мебель, ойналар, картина ромлари, шу жумладан креслолар, диванлар, шкафлар, столлар, каравотлар ва бошқалар;

– уй ва ошхона жиҳозлари ва идишлари;

– реклама, маркетинг ва учинчи шахслар сотиши учун рағбатлар бўйича хизматлар, франшизадан фойдаланувчи тижорат корхоналарини бошқариш хизматлари, шунингдек мебель, интерьер буюмлари, интерьерни безаш учун буюмлар олди-соттиси соҳасида ходимларни бошқариш бўйича хизматлар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.