Икки йил ичида ўн уч мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринганида қўлга олингани маълум бўлди
2021 йил октябридан 2023 йил октябригача АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Fox News телеканали АҚШ божхона ва чегарани назорати хизматининг маълумотларига таянган ҳолда хабар беради.
Ўзбекистон фуқароларидан ташқари қуйидагилар ҳам қўлга олинган:
30 830 нафар Туркия фуқароси,
15 594 нафар Мавритания фуқароси,
13624 нафар Ўзбекистон фуқароси,
6386 нафар Афғонистон фуқароси
3153 нафар Миср фуқароси.
Шунингдек, Эрон, Сурия, Покистон, Ливан, Иордания, Яман ва Ироқ фуқаролари ҳам бор.
Тақдим этилган маълумотлар «алоҳида қизиқиш уйғотадиган чет элликлар» тоифасини қамраб олади. Сўз, АҚШ ҳукуматининг фикрича, терроризмни ривожлантириш ёки ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган ёки улар мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган мамлакатлар фуқаролари ҳақида кетмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, бу тоифага Мексика, Гватемала, Венесуэла ҳамда Марказий ва Жанубий Американинг бошқа мамлакатлари кирмайди, чунки улар АҚШ миллий хавфсизлигига камроқ бевосита таҳдид сифатида қаралади.
Ҳибсга олинганларнинг қанчаси депортация қилингани ёки суд санаси белгиланмагунча Қўшма Штатларда қолишига рухсат берилгани ҳам маълум эмас.
Шарҳлар