Илк бор аёл киши Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди
Биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди. Ушбу лавозимни муассасанинг 80 йиллик тарихида илк бор аёл киши эгаллади.
Шахло Турдиқулова Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг директори лавозимини сақлаб қолди. У давлат хизматида катта тажрибага эга. 2020 йилдан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2023 йилдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссаси учун Шахло Турдиқулова 2018 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Шарҳлар