Иллюстратор-рассомлар Олимпиада спортчиларини муралларда акс эттиришни таклиф қилди

Источник: Novda Group

Novda Group компаниясининг иллюстраторлари Токио Олимпиадаси спортчиларининг натижаларини мураллар ёрдамида кўп қаватли уйларнинг ён деворларида тарих учун акс эттириш таклифи билан чиқди. Рассомлар мураллар концепциясини тақдим этди.

Ушбу ташаббусни Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳам қўллаб-қувватлади.

«Ушбу ғоянинг амалга ошиши спортчиларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром белгисига айланади. Бундай ташаббуслар – мамлакатимизда истеъдодли ва ҳаракатчан ёшлар кўп эканидан далолат беради. Санъатни қўллаб-қувватлаш зарур. Санъатда тарих сақланади. Стрит-арт ва паблик-арт жасур ва ёрқин кишиларнинг қўлида шаҳар муҳитини қайта англаш учун воситага айланади».

Қайд этиб ўтамиз, 2020 йилда Тошкентнинг Сирғали туманида ёш рассом Хасан Майчеев Ziyo Forum Фан ва таълимни ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан шифокорларга бағишланган биринчи мурални яратган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.