Имконсиз ишнинг ўзи йўқ: Қорақалпоғистонлик 38 ёшли аёлнинг ҳикояси

Зийнегуль. Источник: ПРООН в Узбекистане

Зийнегул оилавий фотоальбомни аста варақлайди ва секин ўзининг севимли суратларидан бирини кўрсатади. “Бу менман, мен бу ерда ҳали жуда кичкинаман… 8 ёшларда бўлсам керак, қўғирчоқларимнинг сочини турмаклаяпман”, – дейди Зийнегул.

Орадан 30 йил ўтди, Зийнегул энди қўғирчоқ ўйнамайди, у икки фарзанднинг онаси. У Қорақалпоғистон Республикаси шимолидаги йигирма икки мингдан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилувчи Бўзатов туманида гўзаллик салонини бошқаряпти.

Зийнегул БМТ Тараққиёт Дастури, ЮНФПА ва ФАО қўшма дастури доирасида донорлари Ўзбекистон, Норвегия, Финляндия, Корея Республикаси, Германия, Европа Иттифоқи ҳукуматлари ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Alwaleed Philanthropies хайрия ташкилоти бўлган  БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича БМТнинг кўп шериклик траст фонди молиявий кўмагида молиялаштирилган бизнес лойиҳалар танловининг ғолибларидан бири ҳисобланади. бўлиб,.

БМТнинг қўшма дастури Қорақалпоғистон Республикасидаги Оролбўйи ҳудудининг эҳтиёжманд аҳолисига иқтисодий, ижтимоий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беради.

2022 йил март ойида Зийнегул Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидан келган 300 нафар аёл ва қизлар билан биргаликда ЮНФПА бизнес тренерлари кўмагида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес юритиш бўйича тренингдан ўтди.

“Бу жуда қизиқарли ва самарали тренинглар бўлиб, менга ва кўплаб аёлларга ўзига ишонишга, зарур бизнес ва режалаштириш кўникмаларини эгаллашга ёрдам берди. Кўплаб дўстлар орттирдим, муҳими, биз доимо бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ҳозир ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, ўзаро тажриба ва маслаҳатлар алмашиб турамиз, – дейди Зийнегул.

Бизнес-тренинглар якунида Қорақалпоғистонда аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида келгусида молиялаштириш учун энг қизиқарли 11 та бизнес-лойиҳа танлаб олинди.

БМТ Тараққиёт дастури томонидан «Зийнегул» гўзаллик салонига беғаразлик асосида 5 та сартарошхона ойнаси, 5 та кресло, ювиниш жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар тақдим этилди.

“Менга қўнғироқ қилишди, менинг бизнес-режам молиялаштириш учун танланганини айтишди. Олинган асбоб-ускуналар ва аксессуарлар кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва яхшилаш, кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва қўшимча ходимларни ёллашда менга катта ёрдам берди ва бу мени чиндан ҳам рағбатлантирди”, – дейди Зийинегул илҳомланиб.

“15 йил олдин мен биринчи марта гўзаллик салонида ишлай бошладим. Ўқувчи сифатида бошлагандим. Жуда қийин эди. Бир вақтнинг ўзида кўп меҳнат қилишим ва ўқишим керак эди. Ҳар доим ҳам мен хоҳлагандек бўлмасди. Ҳамма нарсани ташлаб кетмоқчи бўлган пайтларим ҳам бўлди, лекин таслим бўлмадим ва ўз устимда қаттиқ ишлашда давом этдим, турмуш ўртоғим мени кўп жиҳатдан қўллаб-қувватлади”, – деб эслайди Зийинегул.

Бугунги кунда Зийнегул билан бирга гўзаллик салонида икки қиз доимий ишламоқда. Яна тўрт нафари шогирд бўлиб ишлайди. Салон макияж, педикюр, маникюр ва сартарошлик хизматларини тақдим этади ва кунига 10-12 нафар мижозга хизмат кўрсатади.

“Мен бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман, мақсадим – бизнесимни кенгайтириш ва иложи борича ўз вилоятимдаги қизлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, улар барқарор даромадга эга бўлишини хоҳлайман”, – дейди Зийнегул.

Мартнинг шанба оқшомига қарамай, гўзаллик салонида иш қизғин. Зийнегул учун ҳар бир мижоз энг муҳим меҳмон.

Зийнегул охирги мижозини кузатиб, уйига шошилади, у ерда уни севикли эри ва иккита фарзанди кутмоқда.

“Кечқурун қизим билан қўғирчоқ ўйнаш, ўғлимга эртак ўқиб бериш, куним қандай ўтганини турмуш ўртоғимга сўзлаб беришим керак – бу ҳар кунги режам”, – дейди Зийнегул.

2018 йил охирида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ташкил этилган Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди Оролбўйи минтақасида яшовчи жамоаларнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида миллий ва халқаро ҳамкорлик, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун яхлит платформани тақдим этади.

Маълумот учун, траст фонди ташкил этилганидан бери озиқ-овқат, атроф-муҳит, ижтимоий, иқтисодий ва соғлиқни сақлаш соҳасининг хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш устида иш олиб борди. 2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, 247 мингдан ортиқ аҳоли, жумладан, ёшлар, аёллар ва қариялар ҳаётини яхшилаш учун 13,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еттита қўшма дастур молиялаштирилди.

Анвар Мелибоев, БМТнинг Тошкентдаги Ахборот бюроси ахборот масалалари бўйича ходими

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.