Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур асари ўзбек тилига таржима қилинди

Фото: oyina

Имом Бухорийнинг ислом оламида машҳур бўлган “Биррул волидайн” яъни «Ота-онага яхшилик қилиш» асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди, деб хабар беромқда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов.

Китобда фарзанд тарбияси, амалларнинг афзали – ота-онага яхшилик қилиб, ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш, ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажоб бўлиши ва силаи раҳм фазилати, қариндошларга яхшилик қилиш каби мавзулардаги 76 та ҳадис жамланган.

Ҳадисларнинг халқчил ва тушунарли бўлиши учун изоҳ ва шарҳлар ёзилиб, асарни шарҳлашда 50 дан ортиқ ишончли тарихий манбадан фойдаланилган.

Китоб ва халқчил рисола Дин ишлари қўмитасида белгиланган тартибда давлат диншунослик экскпертизасидан ўтказилган.

Мазкур янги китобни Бирлашган Араб Амирликлари , Туркия, Миср, Россия, Буюк Британия, Франция каби мамлакатлардаги нуфузли кутубхона ва фондларига тақдим этиш ҳамда Ўзбекистон ва хорижнинг илмий-диний жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.