Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар учун яна битта қулайлик яратилди

Фото: зарнеус

Ягона интерактив давлат хизматлари портали яъни my.gov.uz`да Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди.

Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин.

Бунинг учун «my.gov.uz» порталига кириб, «Имтиёзли тоифага кирувчи шахсга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар маълумоти»ни олиш учун сўров юборилади.

Шунингдек, ота-оналар учун фарзандларига кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти ҳам яратилган.

Мазкур давлат хизмати бепул бўлиб, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан кўрсатилади.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.