Андижонда фуқаролар тиллаларни ноқонуний йўл билан четга олиб чиқмоқчи бўлди
Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатдан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, улардан далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 граммни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади.
Хабарга кўра, «Избоскан туманида яшовчи, аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, текширилганида унинг ёнидан божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр. ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланган».
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, унинг шериги Наманган туманида яшовчи, аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 граммни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинган
Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар