Ҳиндистонда қашшоқ болаларининг мода намойиши трендга айланди
Ҳиндистоннинг Лакҳнауда яшовчи қашшоқ маҳалла болалари ташлаб кетилган кийимлардан тикилган либосларда мода намойишини ташкил қилиб, интернетда машҳурликка эришди. 12-17 ёш оралиғидаги қизлар таниқли дизайнер Сабҳясачи Мукҳержеенинг услуби асосида либослар яратиб, слум фонида намойиш қилдилар. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Видеони 15 ёшли бола суратга олиб, таҳрирлади ва у ижтимоий тармоқларда кенг тарқатди. Ҳатто дизайнернинг ўзи ҳам видеони саҳифасида баҳам кўрди. Натижада, хайрия ташкилоти ва болалар машҳур шахслар, ОАВ ва Болливуд эътиборини тортди.
Лойиҳага баъзи танқидлар бўлса-да, ташкилотчилар бу тадбир болалар никоҳини рағбатлантириш учун эмас, уларнинг имкониятларини кўрсатиш учун эканлигини таъкидладилар. Болалар энди ўз орзулари — дизайнер Сабҳясачини учратиш учун интилмоқда.a
Шарҳлар