Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани порахўрликда айбланмоқда

Foto: BBC

Ҳиндистоннинг энг бой кишиларидан бири бўлган Гаутам Адани, яқинда АҚШда энергетика ва инфратузилма лойиҳаларига 10 миллиард доллар сармоя киритишни эълон қилган эди. Аммо эндиликда, 62 ёшли миллиардер АҚШ прокурорлари томонидан 250 миллион долларлик порахўрлик схемаси ташкил этганликда айбланмоқда.

Адани ва унинг раҳбарияти 20 йил давомида 2 миллиард доллар фойда келтирувчи шартномаларни қўлга киритиш учун Ҳиндистон расмийларига пора бергани иддао қилинмоқда. Адани Груп бу айбловларни «асосланмаган» деб рад этди.

Адани Груп компаниялари бир кунда 34 миллиард доллар бозор қийматини йўқотди ва ушбу можаролар компаниянинг йирик лойиҳаларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Адани Греэн Энергй эса 600 миллион долларлик облигацияларни чиқариш режасидан воз кечди.

Миллиардер Ҳиндистон инфратузилмаси ва энергетикаси соҳасида йирик ўринга эга: мамлакатдаги портларнинг 30%, аэропортларнинг 23%, ва иккинчи йирик цемент ишлаб чиқариш компаниясини бошқаради. Шунингдек, у Ҳиндистоннинг энг йирик хусусий электр энергия ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Аданининг бизнес империяси Бош вазир Нарендра Модининг сиёсий устуворликларига мос келади. Уларнинг яқин алоқалари танқид қилиниб, «кроней капитализм» атамаси билан боғланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.