Ҳиндистоннинг Сонипат шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди
Харяна штатидаги (Ҳиндистон) Сонипат курорт меҳмонхоналаридан бирида вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Сонипат полицияси билан боғланиб, воқеани жойида текшириш учун офицерни шаҳарга жўнатишини таъминлади.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан олиб борилган тадбирлар натижасида Фарғона вилоятидан келган 32 ёшли аёл M.A.нинг шахси аниқланди.. Дастлабки маълумотларга кўра, у ва иккинчи марҳум ис газидан заҳарланган. Воқеа сабабларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ишлари ва тиббий экспертиза давом этмоқда.
Дипломатик миссия ушбу факт бўйича терговни ўз назоратига олди. Фожиали воқеа ҳақида ҳалок бўлган аёлнинг яқин қариндошлари хабардор қилинган, унинг ҳамюртининг жасадини тезроқ Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.
Шарҳлар