Интерфакс: Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатди

Источник: Uzbekneftegaz

Ўзбекистон айни пайтда мамлакат ичидаги мавсумий максимал истеъмолни қоплаш учун табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди, деб ёзади “Интерфакс” Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

2022 йилда Ўзбекистон Россияга табиий газ етказиб беришни режалаштирмаяпти. “Айни пайтда Россия Федерациясига газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ”, — дейилади вазирлик хабарида.

2018 йилда Ўзбекистон “Газпром”га 3,8 млрд куб.м газ етказиб берди.  2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд куб м гача оширганди, 2020 йилда эса уларни тўхтатди. Бундан ташқари, 2020 йилда “Газпром” туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади.

BP статистика маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 2019 йилдаги 57,3 млрд кубометрдан дан 47,1 млрд кубометргача қисқарган. Шу билан бирга, ички истеъмол деярли ўзгармаган – 2019 йилдаги 44,4 млрд кубометрдан сўнг 43 млрд кубометр.

Ўзбекистондан газ етказиб беришнинг асосий йўналиши Хитой ҳисобланади. ХХР божхона маълумотларига кўра, 2020 йилда 3,277 млрд куб. м газ етказиб берилган бўлса, 2021 йилнинг 10 ойи давомида етказиб бериш икки баробардан кўпроққа ошиб, 4,020 млрд куб. м га етган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.