Қозоғистон, Украина ва Чехия полицияси интернет-фирибгарларнинг жиноий гуруҳларини йўқ қилди
Кибержиноятчиликка қарши курашиш доирасида ИИВ ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, хориж фуқаролари интернетда фирибгарлик билан шуғулланаётгани аниқланди. Расмий ташриф давомида вазирлик ходимлари Украина миллий полицияси ва Чехия полицияси билан ҳамкорлик қилиб, интернет-фирибгарларнинг икки трансмиллий жиноий гуруҳи фаолиятининг олди олинди, деб хабар берди бошқарма бошлиғи Чингиз Aлекешев.
Хабарга кўра, «Запорожье шаҳрида фирибгарларнинг иккита қўнғироқ маркази йўқ қилинган. Жиноятчилар ўзларини банклар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари деб таништириб, қозоғистонликларга қўнғироқ қилиб, уларнинг ҳисоб маълумотларини олишга уринган. 9 киши ҳибсга олиниб, улардан 17 та компьютер, 62 та мобил қурилма, шунингдек, 35 грамм метадон мусодара қилинган».
Одессада учта фирибгар «Call-маркази» тугатилган. Фирибгарлар сохта инвестиция компанияларига сармоя киритиш баҳонасида интернетда фирибгарлик қилган. Бу ерда 23 киши ҳибсга олиниб, 9 нафар Гумонланувчи тергов изоляторида сақанмоқда. 8 та автомобиль, 58 та ноутбук, 52 та смартфон, 100 дан ортиқ «SIM»-карта, шунингдек, умумий қиймати 200 минг АҚШ долларидан ортиқ рақамли активлар олиб қўйилган.
Шарҳлар