Қирғизистон давлат мадҳиясини ўзгартиришни режалаштирмоқда
Қирғизистон давлат мадҳиясини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда парламент спикери Нурланбек Шакиев маълум қилди , дея хабар беради ОАВ.
У СССР парчаланганидан кейин қабул қилинган мадҳия эскирганлигини, ҳозирда мамлакат мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётгани сабабли уни янгилаш зарурлигини таъкидлади.
Шакиевнинг таъкидлашича, янги мадҳия шундай бўлиши керакки, уни барча фуқаролар куйлай олади.
Қирғизистон Республикаси мадҳияси 1992-йилда тасдиқланган, 2012-йилда эса матндан бир мисра чиқариб ташланган.
Маълумот ўрнида, Қирғизистон Республикаси мадҳиясининг сўзларида тоғлар билан ўралган она юртнинг гўзаллиги, қадимий тарихий илдизлар, ва мустақиллик йўлида олиб борилган курашлар ёдга олинади. У халқнинг бирдамлиги ва биргаликда келажак сари интилишини, ёш авлодларнинг тинчлик ва фаровонликда яшашини таъминлашга бўлган интилишни мадҳ этади.
Шарҳлар