Қирғизистон ССВ коронавирусдан эмланганлик ҳақидаги Ўзбекистон сертификатини тан олди

Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги  коронавирусдан эмланганлик ҳақидаги 20 та мамлакатнинг сертификатини тан олганини маълум қилди, деб ёзади Kloop нашри.

Бу мамлакатлар орасида Ўзбекистон, Буюк Британия, Венгрия, Қатар, Исроил, Грузия, Саудия Арабистони қироллиги, БАА, Корея Республикаси, Польша, Сан-Марино, Қозоғистон, Россия, Руминия, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Швейцария, Европа Иттифоқи бор (Брюсселдаги тиббий бирлашма томонидан берилган сертификат).

«Қирғизистонга киришда узоғи билан 72 соат олдин ўтказилган ПЗР-тест натижаларини ёки коронавирус инфекциясига қарши вакцина олинганини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш зарур», — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.