Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари иккала мамлакатга ID-карта ёрдамида киришлари мумкин

Источник: xabar.uz

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда Хabar.uz нашри ёзади.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади. Илгари бу фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди.

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобиль, автобус ва ҳк.) чегарани кесиб ўтишда амал қилади. Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилинмоқда.

Бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.