Иркутскда 2008 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

Иркутскнинг Октябрь район суди прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқди ва қаноатлантирди. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун 40 суткага ҳибсга олинган.

66 ёшли аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни содир этгани учун халқаро қидирувга берилган эди. У 2008 йилда қидирувга берилган.

Аёл Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб келган. У илгари ҳам худди шундай жиноятларни содир этгани учун судланган, дея хабар беради Иркутскнинг Октябрский туман суди матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.