Исроил Байрутни нишонга олди: камида 11 киши ҳалок бўлди
Бугун тонгда Исроил томонидан Ливан пойтахти Байрутга қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ одам жароҳатланди. Марказий Буста туманидаги саккиз қаватли бино вайрон бўлиб, атрофдаги бешта бино зарар кўрди. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Ҳужум “Ҳизбуллоҳ” етакчиларини нишонга олгани тахмин қилинмоқда. Исроил аввалдан эвакуация ҳақида огоҳлантирмаган. Қутқарувчилар вайроналар остидан жабрланганларни қидирмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Бу ҳафтада Байрутга қилинган тўртинчи ҳужум бўлиб, Исроил “Ҳизбуллоҳ” позицияларини йўқ қилиш учун зарбаларни давом эттирмоқда. Можаролар 2023 йилнинг октабридан буён давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар