Ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларнинг фойдасига 20,68 млрд. сўм қайта ҳисобланган
Рақобат қўмитаси томонидан “Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда 397 номдаги маҳсулотнинг назорат хариди амалга оширилиб, улар экспертизадан ўтказилган. Натижаларга кўра, 26 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Ўтган даврда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича жами 20 691 та мурожаат келиб тушган.
«Мурожаатларнинг 7 049 таси яъни 34 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 8 534 та, 42,2 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 4 344 таси аниқроғи 21 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 764 таси, 3,6 фоизи реклама муносабатлари масалаларига тўғри келган”, – дейилади хабарда.
Рақобат қўмитасининг марказий аппарати томонидан 2023 йилда 182 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилиниб, шундан 32 та бозор бўйича тўлиқ таҳлил ва маҳсулот билан тўйинганлиги юзасидан 150 та экспресс таҳлил ўтказилган.
Шарҳлар