Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилмади

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва Ш.С. Қарши тумани, «Боғобод» маҳалласи ҳудудидаги омборхонани ижарага олиб, «Русская», «Зерно» ва «Колос» номли қалбаки акциз маркали жами 2 491 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.