Истеъмолга яроқсиз ароқ маҳсулотларининг савдоси фош қилинди

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва бу билан шуғулланувчи яширин цехларни фош этиш борасида Божхона органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти божхона бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

«Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч туманида яшовчи фуқаро тадбирга жалб қилинган “шартли харидор”га 1 дона елим идишга қўлбола усулда қуйилган 1,5 литр ароқ маҳсулотини сотган вақтида тўхтатиб қолинди», – дейилади хабарда.

Тезкор тадбир давом қилдирилиб, ушбу фуқаронинг савдо дўкони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 10 дона елим идишларга қўлбола усулда қуйилган 48,5 литр ароқ маҳсулоти борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, жами 50 литр ароқ маҳсулотлари далилий ашё сифатида сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.