IT Park эшитиш қобилияти чекланган болалар учун курсларни ишга туширди

Источник: it-park.uz

4 октябрь куни эшитиш қобилияти чекланган болалар учун таълим лойиҳаси доирасида Тошкентдаги янги IT Park филиалида биринчи дарс бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болалар учун ахборот технологиялари соҳасида сифатли ва арзон таълим бериш мақсадида IT Park ташаббуси билан Халқаро электр алоқаси иттифоқи билан биргаликда амалга оширилди. Бу ҳақда IT Park хабарида сўз боради.

«Ушбу ўқув дастурининг талабаларига Microsoft Office, Scratch дастурлаш тили, шунингдек HTML ва CSS дастурларини ўзлаштириш курсларидан иборат Photoshop ва Corel Draw ёрдамида график дизайн, компьютер саводхонлиги ва Wеб-технологиялари 2 босқичда ўргатилади».

Бутун ўқув жараёни мобайнида талабаларга олган билимларини янада самарали ўзлаштириш учун ахборот технологиялари соҳасида етакчи мутахассислар бўлган мураббийлар ҳамроҳлик қилади.  Бундан ташқари, талабалар эшитиш қобилияти чекланган болаларга тушунарли бўлган сурдо таржимали ” One Million Uzbek Coders” курсларидан фойдалана оладилар.

IT Park филиалидаги янги ўқув маркази халқаро стандартларга мувофиқ қурилган ва ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда барча зарур аудио ускуналар билан жиҳозланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.