Ўқитувчиларни ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилган Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари, туман ХТБ раҳбари ва мактаб директори ишдан бўшатилди

Источник: Kun.uz

Аввалроқ Халқ таълими вазири Марҳамат тумани ўқитувчилари ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур бўлган вазиятни текшириш учун Андижон вилоятида бўлганди.

Марҳамат тумани ҳокимининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Мухторжон Қурбонов ишдан бўшатилди. Ҳоким Бобуржон Йўлдошевнинг ўзига ҳайфсан эълон қилинди.

Бундан олдин 72-сонли мактабда ўқитувчиларни таълим сифати ёмонлиги ҳамда ўқувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилишганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.