“Ҳизб ут-Таҳрир” ғоялари ва материалларини ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Фото: www.iiv.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи, Интернетда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотига тааллуқли материалларни тарқатиб келган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ИИВ.

Тезкор тадбирлар натижасида қуйидаги шахслар тергов жараёнларига жалб қилиндилар.

Ушбу шахслар айни пайтда Полшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг ғоявий етакчиси, «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли билан 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳуқуқбузарлар М.Холдаров томонидан «Телеграм» ва бошқа мессенджерларда ташкил қилинган «ҒАРИБЛИКДАН АЗИЗЛИК САРИ» номли виртуал гуруҳга аъзо бўлиб, ғоявий ва экстремистик тайёргарликдан ўтишган.

Гуруҳ иштирокчиларига М.Холдаров томонидан дасталаб диний тушунчалар берилиб, кейинчалик уларга Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришлар ва оммавий норозичиликлар ташкил қилиш каби топшириқлар берилган. Республикамиздаги диний вазият ва диний уламолар ёмонланиб, онги заҳарлаб борилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан огоҳ бўлишни ва турли диний даъватчилар ва тарғиботчилар билан алоқа қилиш ва уларнинг таъсирига тушишдан сақланишни сўрайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.