Избоскан тумани ҳокимининг ўринбосари фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари A.Каримов қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» нашри ёзади.
У 8 апрель куни хизмат хонасида 5 миллион 300 минг сўм олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган. Каримов аризачига «Кугай» маҳалласи ҳудудидаги Катта Фарғона каналининг қўриқланадиган ҳудудидан 0,08 гектар ер майдонини “Электрон аукцион”да ёпиқ аукцион савдолари орқали сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан A.Каримовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу турдаги жиноятлар учун жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган, аммо етказилган зарарни қоплаш имконияти мавжуд бўлса, жазо енгиллаштирилиши мумкин.
Шарҳлар