Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма муносабати билан Шавкат Мирзиёев Россия президентига таъзия йўллади

Источник: телеканал "Дождь"

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби хабар беради.

«Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади».

Удмуртия Ички ишлар вазирлиги: Ижевскдаги мактабда юз берган отишмада олти киши ҳалок бўлдган, 20 киши яраланган.

“Номаълум шахс мактабга кириб, қўриқчини ўлдирди, бу аллақачон маълум. Болалар орасида қурбонлар, ярадорлар бор. <…> [ҳужумчининг] ўзи ўзини отиб ўлдирди”, — деди Удмуртия раҳбари Александр Бречалов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.