Яна «паққилдоқлар», бу сафар улар кўкатлар орасидан топилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ҳамда йўл патруль хизмати ходимлари ёрдамида кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

«Тадбир давомида Тошкент вилояти “Чинор” йўл патруль хизмати масканида, фуқаро  бошқарувидаги “КИА” русумли бўлган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Ходимларни чалғитиш мақсадида автотранспорт юк хонасининг олди қисмига хуфиёна тарзда кўкатлар остида 9 дона картон қутиларда пиротехника воситалари  яширилганлиги аниқланди. Суриштирув ишлар давомида ушбу пиротехника воситалари хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилганлиги маълум бўлди», – дейди Наргиза Зухурова, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган салкам 86 минг дона пиротехника воситаларининг умумий қиймати 200 миллион сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.