Янгиҳаёт туманида чанг бўрони кўришни чеклаб қўйди
Пойтахтнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Янгиҳаёт туманида чанг бўрони кузатилмоқда. Бу ҳодиса Тошкент халқаро аэропортида соат 22:00 ҳолатига кўра 1800 метр билан чекланган кўришнинг пасайишига олиб келган.
Бундан ташқари, пойтахтнинг турли ҳудудларида жойлашган ҳаво сифатини назорат қилувчи стационар постлар РМ2.5 зарралари ҳисобига ифлосланиш даражаси ошганини қайд этган. Бу маълумотлар «қизил» хавф даражасига ишора қилади.
IQAir маълумотларига кўра, ҳаводаги РМ2.5 концентрацияси ЖССТ стандартларидан 13,3 баробар ошади.
Улашиш:
Шарҳлар