Янги йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар беш кун дам олади
Президент «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унга кўра, 2022 йилнинг 3 ва 4 январь кунлари қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Бунда, сешанба— 4 январь кунининг ўрнига шанба — 8 январь иш куни бўлади, деб ёзади UzNews нашри.
Келаётган байрамда ўзбекистонликлар 5 кун дам олади:
- 2021 йил 31 декабрь (жума) – қўшимча дам олиш куни
- 2022 йил 1 январь (шанба) – байрам дам олиш куни
• 2022 йил 2 январь (якшанба) – календарь бўйича дам олиш куни
• 2022 йил 3 январь (душанба) – қўшимча дам олиш куни
• 2022 йил 4 январь (сешанба) – қўшимча дам олиш куни.
Улашиш:
Шарҳлар