“Янги Ўзбекистон шифокорлари” онлайн-майдончаси ишга тушди

Источник: Минздрав

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформасини ишга туширганини маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.

«Янги платформа 45 ёшгача бўлган шифокор учун мўлжалланган. Унда нафақат мамлакат, балки дунёнинг бошқа давлатларида меҳнат қилаётган ватандош шифокорлар иштирок этиши мумкин», – дея қайд этади вазирлик. 

Вазирлик бу борада жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини билдирган.

Қайд этилишича, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирликнинг истиқболли кадрлар захирасига киритилади.

Лойиҳада иштирок этиш учун ССВ сайтида рўйхатдан ўтиш ва ғоя ва таклифларни йўллаш мумкин. Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.