Япония Ўзбекистонга Брайл алифбоси бўйича босма ускуналар совға қилди

Фото: Посольство Японии

Япония Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига қиймати 91,2 минг доллардан ортиқ бўлган Брайль алифбосидаги адабиётларни чоп этиш учун жиҳозлар тўпламини совға қилди. Тўпламда ўзбек тилида китоблар ва ўқув қўлланмалар яратиш учун Брайль принтерлари, шунингдек, Брайль алифбосини таржима қилиш дастурлари мавжуд. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар беради.

Ушбу ускуна Япония ҳукуматининг “Инсон хавфсизлигини таъминлашг бўйича кичик кўламли ижтимоий лойиҳаларга беғараз кўмак” дастури доирасида тақдим этилди.

“Барча инсонлар муносиб яшашлари учун Япония ташқи сиёсатнинг асоси сифатида  шахсий кўникмаларни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш орқали мамлакатлар ва жамият ривожига кўмаклашишдан иборат бўлган Инсон хавфсизлигини таъминлаш концепциясини илгари суради дея қайд этди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори.

Такаши Хатори сўзларига кўра, кўзи ожизлар учун сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш учун ушбу ускуналардан самарали фойдаланилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.