Япония Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 000 доза вакцина тақдим этди

Источник: представительство ЮНИСЕФ в Узбекистане

Япония ҳукумати коронавирусга қарши давом этаётган кураш доирасида бугун Ўзбекистонга 200 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини тақдим этди. Ваксинарни етказиб бериш COVAX механизми орқали ЮНИCEФ билан ҳамкорликда амалга оширилди, дея хабар беради ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

“Япония Ўзбекистоннинг COVID-19 га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини, жумладан замонавий тиббий ускуналар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заиф қатламларига ёрдамини доимо қўллаб-қувватлаб келади”, – деди Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фужияма. «Ҳозиргача биз Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун жами 10 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратдик. Бугун Япония Ўзбекистон халқи учун қимматли вакциналарни етказиб берувчи давлатлар гуруҳига қўшилганини эълон қилишдан жуда мамнунман».

У, шунингдек, ушбу ёрдам Ўзбекистонда халқининг соғлом турмуш тарзига кўмак беришига ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайдиган икки давлат ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади деб умид билдирди.

Япония ҳукуматининг ушбу эҳсони  вакцина етказиб бериш ва тарқатиш бўйича глобал механизм доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу вакциналар ҳозирги вақтдаги таъминот тақчиллигини юмшатиш ва, энг муҳими, янги вариантлардан ҳимоя қилиш ва мақсадли гуруҳларга эмлашни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 «Ушбу вакциналар ҳозирги вақтдаги таъминот тақчиллигини юмшатиш ва, энг муҳими, янги вариантлардан ҳимоя қилиш ва мақсадли гуруҳларга эмлашни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади», – дейилади хабарда. 

Бугунги вакциналар билан биргаликда Ўзбекистон томонидан олинган COVID-19 вакциналарининг умумий сони 61 миллион дозага етди. Бундан ташқари, ЮНИCEФ шприцлар, хавфсизлик қутилари ва шахсий ҳимоя воситалари каби хавфсиз эмлаш воситаларини харид қилди ва етказиб берди.

COVAX механизми доирасида, ЮНИCEФ 2022 йил ўртасига қадар яна 24,6 миллион доза COVID-19 га қарши вакциналарини етказиб беришни режалаштирган.

«Ўзбекистонда эмлаш кампанияси давом этар экан, бутун дунё бўйлаб вируснинг янги турлари пайдо бўлмоқда ва бундай хайриялар Ўзбекистон халқи учун ўз вақтида бўлб, ҳаётий аҳамиятга эга”,- дейди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба. “Ўзбекистон халқи билан доимий бирдамликни намойиш этгани учун Япония ҳукуматига чиқур миннатдорчилик изҳор этамиз». 

Ўзбекистонда ЮНИСЕФ мамлакат ҳукуматни COVID-19 вакциналар билан таъминлаш ва эмлаш бўйича миллий режани ишлаб чиқишда, шунингдек аҳолининг COVID-19 билан боғлиқ хавф-хатар тўғисида хабардор қилиш ва вакциналарга талабни шаклантиришда қўллаб-қувватлади.

ЮНИСЕФ дунё миқёсида COVAX доирасида вакциналарни етказиб беришни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонга етказилган вакциналар мамлакатда инфектсияни юқтириши ва COVID-19 дан оғир касаллик ривожланиши хавфи юқори бўлган аҳолини эмлаш бўйича саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.