Ярим йил ичида мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистонда қарийб бир ярим минг жиноят иши қўзғатилган

Источник: unsplash.com

2022 йилнинг 6 ойи давомида Республика бўйича жами 1 429 та жиноят иши бўйича 1 785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради, деб ёзади “Фергана” нашри.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман — шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон — торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Улар томонидан етказилган зарар 668,2 миллиард сўмни (60,9 миллион доллар) ташкил этади. Ундан 599,1 миллиард сўм (54,6 миллион доллар) қопланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.