“Яшил энергия” сертификатларини сотишдан тушадиган маблағ даромад солиғига тортилмайдиган бўлди
Президент бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган қонунни имзолади.
300 кВт ва ундан юқори қувватга эга қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига улаш ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатга олинганидан кейингина амалга оширилади.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган ишлаб чиқариш объектларининг “Яшил энергия” сертификатларини сотишдан олинган даромадлар даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.
Улашиш:
Шарҳлар